🌸 КЛИМАКС: БУ ШУНЧАКИ «ҚАРИШ» ЭМАС, БАЛКИ МИЯНИНГ ҚАЙТА МОСЛАШИШИДИР #Климакс#Психофармакология#АёлларСоғлиғи#Нейромедиаторлар Аёллар орасида «Климакс бошланди, демак қарияпман» деган нотўғри тушунча бор. Аслида эса климакс — фақатгина тухумдонлар фаолиятининг тўхташи ёки ҳайз кўрмаслик эмас. Бу — аёл организми ва энг биринчи навбатда марказий нерв тизимининг жиддий гормонал ўзгаришларга қайта мослашиш (нейроадаптация) жараёнидир. 🧠 Мия кимёсида нима ўзгаради? Аёл кишининг гўзаллиги, ёшлиги ва энг муҳими — эмоционал барқарорлиги эстроген гормонига чамбарчас боғлиқ. Климакс даврида эстроген ва прогестерон миқдори кескин камаяди. Бу эса миядаги энг муҳим нейромедиаторлар (кимёвий хабарчилар) занжирини бузиб юборади: Серотонин ↓ (кайфият ва хотиржамлик медиатори) сусаяди. ГАМК ↓ (мияни тинчлантирувчи асосий тормоз тизими) пасаяди. Норадреналин дисбаланси (стресс ва ҳароратни бошқарувчи тизим) гиперактив бўлиб қолади. Дофамин ўзгариши (мотивация ва қувват манбаи) кузатилади. Айнан мана шу «кимёвий бўрон» туфайли аёл киши ўзини таний олмай қолади: сабабсиз йиғлайди, жаҳли тез чиқади, ухлай олмайди ёки танасида тушунарсиз оғриқлар сезади. 📋 Клиникада климакснинг қандай турлари (ниқоблари) бор? Шунинг учун аёл:
• ўзини таний олмай қолиши • сабабсиз йиғлаши • жаҳли тез чиқиши • юраги тез уриши • уйқуси бузилиши • “ичидан тўлиб кетиши”
мумкин.
━━━━━━━━━━━━━━━
🧠 КЛИМАКСНИНГ ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН 7 ТА НИҚОБИ
1️⃣ ХАВОТИРЛИ КЛИМАКС
• ички бетоқатлик • юрак тез уриши • “ўзимни йўқотаман” ҳисси • хавотир
• телефондаги трейдинг графикасига қарасангиз — юрак тез ура бошлайди • позиция очишдан олдин қўрқув келади • зарардан кейин қўл титрайди • яна кирсам — яна йўқотаман деган фикр
Бу шунчаки эҳтиёткорлик эмас. Бу — миянгизда оғирроқ бузилишлар бошланаётганлиги тўғрисида хавф!
📉 ТРЕЙДИНГДАН КЕЙИНГИ НЕВРОЗ НИМА?
Кўп йўқотишлардан кейин мия қуйидагича ўзгаради:
• амигдала (қўрқув маркази) гиперфаол бўлади • норадреналин ↑ → доимий таранглик • кортизол ↑ → организм “стресс режим”да қолади • дофамин тизими бузилади → фақат йўқотилган пулни “қайтариш”га интилиш
Натижа:
👉 хавфни реалдан катта кўрасиз 👉 қарор қабул қилиш қийинлашади 👉 импульсив киришлар ёки тўлиқ қочиш пайдо бўлади
⚠️ АСОСИЙ БЕЛГИЛАР
• графикни кўрганда хавотир • “яна кирсам йўқотаман” фикри • кечаси сценарийларни қайта-қайта ўйлаш (руминация) • зарардан кейин ўзини айблаш • трейдингдан қочиш ёки аксинча — назоратсиз кириш
🔄 НЕГА ШУ ҲОЛАТ ЧЎЗИЛИБ КЕТАДИ?
• “Қарзни трейдинг билан ёпаман” ишончи • ҳар бир зарардан кейин тез компенсацияга уриниш • мия “near-miss” эффектга тушади (деярли ютдим деган ҳис) • допамин “қувиш” цикли
👉 Бу қимор механизмига ўхшаш ишлайди
🧩 ҚИСҚА КЛИНИК КЕЙС
32 ёш эркак. 3 ойда катта зарар.
• аввал — фаол, ишончли трейдер • кейин — ҳар позицияда қўрқув • графикни ёпиб қўяди, лекин тинчлана олмайди • кечаси “қайси пайт трейдингга кирсам экан” деб мия тўхтамай ўйлайди
• аввал — мияни “стресс цикли”дан чиқариш • кейин — қарор қабул қилишни қайта тиклаш • фикр → ҳис → ҳаракат занжирини ўзгартириш • “қайтариш” эмас, “назорат” стратегияси
Савол:
👉 Сиз қарорни қўрқув билан қабул қиляпсизми ёки тизим биланми?
Депрессия — бир кунда келмайдиган «меҳмон»** У секин, сезилмас қадамлар билан кириб келади. Аввалига шунчаки чарчоқ деб ўйлайсиз, лекин вақт ўтган сари ичингиздаги чироқлар бирин-кетин ўча бошлайди. Ўзингизда қуйидаги ўзгаришларни сезяпсизми? * 🌅 Тонглар оғирлашди: Уйғонишдан маъно қолмагандек, кўзингизни очишга куч тополмайсиз. * 🌑 Ранглар сўнди: Илгари сизни қувонтирган севимли машғулотларингиз энди бегона ва қизиқарсиз. * ⚖️ Руҳий тош: Кўкрак қафасингизда тушуниб бўлмайдиган бир оғирлик, босим бор. * 🪫 Энергия нолга яқин: Ҳатто оддий ювиниш ёки чой дамлаш ҳам катта бир жасоратдек туюлади. Бу шунчаки чарчоқ эмас. Бу — руҳиятингизнинг ёрдам сўраб қилаётган хитобидир.
🧠 Депрессиянинг 3 та қадами Бу жараённи тўхтатиш учун унинг қаерда эканини билиш муҳим: 1. Зўриқиш (Стресс): Ҳаёт суръатига улгуролмаяпсиз, доимий босим остидасиз. 2. Хавотир: Келажакдан қўрқув, безовталик ва доимий фикрлар гирдоби. 3. Бўшлиқ ва бефарқлик: Ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмади. На қувонч, на қайғу — фақатгина карахтлик. Сиз ҳозир қайси нуқтадасиз? Тўхташ ва нафас олиш вақти келмадими? ### ✅ Ҳолатни қандай ўзгартириш мумкин? * Кичик қадамлар: Катта мақсадларни қўйманг. Шу куннинг ўзида биттагина фойдали иш қилинг. * Уйқу — дори: Мия дам олиши учун режимни тикланг. * Сукутдан чиқинг: Ичингиздагини кимгадир айтинг. Ёлғизлик депрессиянинг энг яқин дўстидир. * Ёрдам сўраш — заифлик эмас: Бу ўз ҳаётига бўлган масъулиятдир. 📢 Сизни муҳим учрашувга таклиф этамиз! Агар ичингиздаги зулматдан чиқиш йўлини излаётган бўлсангиз, ушбу лекция сиз учун чироқ бўлиши мумкин. 🗓 1 май | Соат 21:00 🎙 Мавзу:”Депрессия – давр қайғуси” Лекцияда қуйидагиларни билиб оласиз: * Депрессияни қандай қилиб илк босқичда «тутиб олиш» мумкин? * Нега баъзилар бу ҳолатдан йиллаб чиқа олмайди? * Руҳий мувозанатни тиклашнинг реал ва амалий усуллари. 📍 Платформалар: Telegram:@zebinisopsixolog YouTube: @psixologzebiniso 📞 Рўйхатдан ўтиш:951 662 662 Ўзингизни асранг. Сиз ёлғиз эмассиз ва бу ҳолатдан чиқишнинг йўли бор.
Шизофренияни халқ орасида “жинни” бўпқопти дейиши: соппа-соғ одам бирданига ўзини “мен пайғамбаоман”, “мен одамлиман” мана кўзимга кўрсатишяпти, қулоғимга айтиб туришипти деб ишонади. Бу холат психоз дейилади Неврознинг психоздан фарқи неврозда танқид бўлади. Психозда кўзимга кўриниши йўқ нарса демайди борлигига ишонади (жинни кўраман, фариштани менга юборишган кўраман, қулоғимга овози эшитилади гапириб туришади дейди танқидсиз.
📌 ЭРТА БЕЛГИЛАР:
Касаллик тўсатдан бошланмаслиги мумкин, у кўпинча кичик "сигналлар" билан кириб келади: Ижтимоий изоляция: Инсон яқинларидан узоқлашади, ёлғизликка интилади. Қизиқишларнинг сўниши: Илгари қувонч бағишлаган машғулотлар ўз аҳамиятини йўқотади. “Ғалати" ғоялар: Бошқалар учун мантиқсиз туюлган шубҳа ва ишончлар пайдо бўлиши. Нутқдаги ўзгариш: Гап оҳангининг йўқолиши ёки фикрларнинг бир-бирига боғланмай қолиши. Бу босқич — энг муҳим палла.** Айнан шу ерда берилган тиббий ёрдам инсоннинг ижтимоий ҳаётда қолишини таъминлайди. 📌 КЛИНИК МАНЗАРА: УЧТА АСОСИЙ УСТУН 1. Позитив симптомлар*— Меъёрда бўлмаган, лекин касаллик қўшган белгилар: Галлюцинациялар: Йўқ овозларни эшитиш (кўпинча буйруқ берувчи ёки муҳокама қилувчи овозлар). Васваса (Алдовчи ғоялар): Масалан, таъқиб қилиш ҳисси, ўзини буюк шахс деб билиш ёки кимдир фикрларини бошқараётгандек туюлиши. 2. Негатив (Салбий) симптомлар— Инсон руҳиятидан "узилиб тушган" парчалар: * Эмоцияларнинг қашшоқлашиши (юз ифодасизлиги). * Нутқнинг камбағаллашиши ва ироданинг сустлашуви. * Ҳаётдан лаззат олиш қобилиятининг йўқолиши. 3. Когнитив бузилишлар:Диққатни жамлашнинг имконсизлиги. * Хотиранинг панд бериши. * Ҳатто оддий қарорларни қабул қилишдаги қийинчиликлар. 📌 DSM-5-TR БЎЙИЧА ДИAГНОСТИКА Мутахассис диагноз қўйиши учун қуйидаги мезонларга асосланади: **Камида 1 ой давомида қуйидагилардан 2 таси (ва ундан кўпи) кузатилиши шарт: 1. Васваса 2. Галлюцинация 3. Тарқоқ нутқ 4. Тартибсиз ёки кататоник хулқ-атвор. 5. Негатив симптомлар. *Изоҳ: Юқоридаги дастлабки учтадан камида биттаси бўлиши мажбурийдир.* Вақт мезони: Умумий симптомлар (ҳатто енгил шаклда бўлса ҳам) 6 ойдан ортиқ давом этиши ва инсоннинг иш, ўқиш ёки шахсий ҳаётига жиддий путур етказиши керак. 📌 КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК? Шизофрения — бу ҳукм эмас, бу тиббий ҳолат. Психиатр: Диагноз қўяди ва асосий дори терапиясини (нейролептиклар) тайинлайди. Психотерапевт: Инсонга янги ҳолатга кўникиш ва ижтимоий кўникмаларни тиклашда ёрдам беради. 🏥 PSIXOMED 24 — САЛОМАТЛИК ВА ИШОНЧ МАСКАНИ Бизнинг клиникамизда ҳар бир беморга нафақат клиник нуқтаи назардан, балки инсоний меҳр билан ёндашилади. 👩⚕️ Доктор: Зебинисо Ахмедова Психиатр • Психотерапевт • Нарколог 📍Манзил:** PSIXOMED24 клиникаси 📞Боғланиш:** +998 95 166 26 62
🌐 Сайт: doktorzebiniso.uz
📲 Telegram:@zebinisopsixolog
📸Instagram:@zebiniso.akhmedova
✍️ САВОЛ: Сиз ёки яқинларингизда реаллик ва хаёл ўртасидаги чегара хиралашган ҳолатлар кузатилганми? Бундай вақтда сизни нима кўпроқ қўрқитган? Пастда фикрларингиз билан бўлишинг.
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🌸 КЛИМАКС: БУ ШУНЧАКИ «ҚАРИШ» ЭМАС, БАЛКИ МИЯНИНГ ҚАЙТА МОСЛАШИШИДИР
#Климакс #Психофармакология #АёлларСоғлиғи #Нейромедиаторлар
Аёллар орасида «Климакс бошланди, демак қарияпман» деган нотўғри тушунча бор. Аслида эса климакс — фақатгина тухумдонлар фаолиятининг тўхташи ёки ҳайз кўрмаслик эмас.
Бу — аёл организми ва энг биринчи навбатда марказий нерв тизимининг жиддий гормонал ўзгаришларга қайта мослашиш (нейроадаптация) жараёнидир.
🧠 Мия кимёсида нима ўзгаради?
Аёл кишининг гўзаллиги, ёшлиги ва энг муҳими — эмоционал барқарорлиги эстроген гормонига чамбарчас боғлиқ. Климакс даврида эстроген ва прогестерон миқдори кескин камаяди. Бу эса миядаги энг муҳим нейромедиаторлар (кимёвий хабарчилар) занжирини бузиб юборади:
Серотонин ↓ (кайфият ва хотиржамлик медиатори) сусаяди.
ГАМК ↓ (мияни тинчлантирувчи асосий тормоз тизими) пасаяди.
Норадреналин дисбаланси (стресс ва ҳароратни бошқарувчи тизим) гиперактив бўлиб қолади.
Дофамин ўзгариши (мотивация ва қувват манбаи) кузатилади.
Айнан мана шу «кимёвий бўрон» туфайли аёл киши ўзини таний олмай қолади: сабабсиз йиғлайди, жаҳли тез чиқади, ухлай олмайди ёки танасида тушунарсиз оғриқлар сезади.
📋 Клиникада климакснинг қандай турлари (ниқоблари) бор?
Шунинг учун аёл:
• ўзини таний олмай қолиши
• сабабсиз йиғлаши
• жаҳли тез чиқиши
• юраги тез уриши
• уйқуси бузилиши
• “ичидан тўлиб кетиши”
мумкин.
━━━━━━━━━━━━━━━
🧠 КЛИМАКСНИНГ ЭНГ КЎП УЧРАЙДИГАН 7 ТА НИҚОБИ
1️⃣ ХАВОТИРЛИ КЛИМАКС
• ички бетоқатлик
• юрак тез уриши
• “ўзимни йўқотаман” ҳисси
• хавотир
━━━━━━━━━━━━━━━
2️⃣ ДЕПРЕССИВ КЛИМАКС
• энергия йўқ
• ҳеч нарса қизиқ эмас
• йиғлоқилик
• апатия
━━━━━━━━━━━━━━━
3️⃣ ПРИЛИВЛИ КЛИМАКС
• бирдан қизиб кетиш
• терлаш
• юз қизариши
• тунги безовталик
━━━━━━━━━━━━━━━
4️⃣ УЙҚУСИЗЛИКЛИ КЛИМАКС
• кечаси кўп уйғониш
• мия “ўчмаслиги”
• чарчоқ
━━━━━━━━━━━━━━━
5️⃣ АГРЕССИВ-ТАЪСИРЧАН КЛИМАКС
• тез жаҳл
• бақириш
• овозга сезгирлик
• асабийлик
━━━━━━━━━━━━━━━
6️⃣ СОМАТИЗАЦИЯЛИ КЛИМАКС
• танада оғриқ
• бош айланиш
• “оғир касалман” ҳисси
━━━━━━━━━━━━━━━
7️⃣ КОГНИТИВ КЛИМАКС
• эсдан чиқариш
• диққат сусайиши
• “мияда туман”
⚠️ Муҳим:
Ҳар бир аёлда климакс турлича кечади.
Кимдадир:
• хавотир
Кимдадир:
• депрессия
Кимдадир:
• уйқусизлик
устун бўлади.
Шунинг учун ҳаммага бир хил дори ёки бир хил ўсимлик препарати ёрдам бермайди.
📍 PSIXOMED24
👩⚕️ Зебинисо Ахмедова
Психиатр • Психотерапевт • Нарколог
🌐 doktorzebiniso.uz
📱 +998 95 166 26 62
Instagram: @zebiniso_ahmedova
YouTube: @psixolog_zebiniso
📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3
5 days ago (edited) | [YT] | 48
View 2 replies
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
УЙҚУСИЗЛИКНИНГ 12 ТУРИ
Уйқусизлик фақат “ухлай олмаслик” эмас.
Унинг турлари бор.
Ҳар бири турли сабаб, ҳиссиёт ва мия фаолияти билан боғлиқ.
1. Пресомник уйқусизлик
Ухлаш қийин бўлади.
Одам ётса ҳам мия “ўчмайди”.
Белгилари:
Узоқ вақт ухлай олмаслик
Ўйлар тўхтамаслиги
Хавотир
Тананинг таранглиги
Кўп учрайди:
Хавотир
Стресс
ОКР
ПТСРда
2. Интрасомник уйқусизлик
Тез-тез уйғониб кетиш.
Белгилари:
Тунда кўп уйғониш
Чуқур уйқу йўқлиги
Майин товушдан ҳам уйғониш
Кўп учрайди:
Хавотир
Депрессия
Гипераруал ҳолатларда
3. Постсомник уйқусизлик
Жуда эрта уйғониш ва қайта ухлай олмаслик.
Белгилари:
Соат 3-5 ларда уйғониш
Чарчоқ
Эрталаб кайфият тушиши
Кўпинча:
Депрессияда
Эндоген депрессияда
4. Психофизиологик уйқусизлик
Инсоннинг ўзи уйқудан қўрқа бошлайди.
Фикр:
“Яна ухлай олмайман”
Натижа:
Тана таранглашади
Адреналин ошади
Мия уйқуга қарши ишлайди
5. Парадоксал уйқусизлик
Одам “умуман ухламадим” деб ўйлайди.
Аслида эса ухлаган бўлади.
Кўпинча:
Тревож инсонларда
Назоратга мойил одамларда
6. Ўткир уйқусизлик
Қисқа муддатли.
Сабаблари:
Стресс
Имтиҳон
Ажралиш
Қўрқув
Қайғу
Одатда:
Бир неча кун ёки ҳафта давом этади
7. Сурункали уйқусизлик
Узоқ давом этади.
Белгилари:
Ҳафталаб ёки ойлаб ухлолмаслик
Чарчоқ
Асабийлик
Хотира пасайиши
8. Адаптацион уйқусизлик
Ҳаётдаги ўзгаришларга мия мослаша олмаганда пайдо бўлади.
Масалан:
Кўчиш
Янги иш
Сафар
Вақт зонаси ўзгариши
9. Идиопатик уйқусизлик
Аниқ сабаб топилмайди.
Кўпинча:
Болаликдан бошланади
Узоқ йиллар давом этади
10. Дорига боғлиқ уйқусизлик
Айрим препаратлар уйқуни бузиши мумкин.
Масалан:
Стимуляторлар
Кофеин
Никотин
Айрим антидепрессантлар
Гормон препаратлари
11. Ситуатив уйқусизлик
Аниқ бир воқеадан кейин пайдо бўлади.
Масалан:
Жанжал
Хиёнат
Йўқотиш
Қарз
Иш босими
12. Ноаниқ уйқусизлик
Уйқу бузилган, лекин сабаби ҳали аниқ эмас.
Қўшимча текширув ва кузатув талаб қилинади.
УЙҚУСИЗЛИКДА МИЯДА НИМА БЎЛАДИ?
Кўп ҳолатда:
Норадреналин ↑
Кортизол ↑
ГАМК ↓
Серотонин ↓
Натижа:
Мия “хавф режими”да қолади
Тана дам ололмайди
Уйқу юзаки бўлиб қолади
УЙҚУСИЗЛИКНИНГ ХАВФЛАРИ
Узоқ давом этса:
Депрессия
Хавотир
Паник атака
Қон босими ошиши
Хотира пасайиши
Иммунитет тушиши мумкин
ДАВОЛАШ:
1. Тўғри ташхис қўйиш
2. Психотерапия (гипноз терапияси)
3. Тўғри танланган дори даво.
📍 PSIXOMED24
👩⚕️ Зебинисо Ахмедова
Психиатр • Психотерапевт • Нарколог
Инстаграмм: @zebiniso_ahmedova
You tube: @psixologzebiniso
🌐 doktorzebiniso.uz
📱 +998 95 166 26 62
📍 Тошкент шаҳри, Чилонзор 3, 45/3
3 weeks ago | [YT] | 17
View 0 replies
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 ТОМОҚДА БИР НАРСА ТУРГАНДЕК БЎЛИШИ: ГЛОБУС ИСТЕРИКУС
“Томоғимда нимадир тиқилиб қолгандек, ютолмаяпман, сув ичсам хам йўталсам хам кетмаяпти...” Лекин текширувлар (УЗИ, ЛОР) да хеч нима чиқмаяпти?
Бу ҳолат тиббиётда Globus hystericus ёки Globus pharyngeus) деб аталади. Бу — органиқ касаллик эмас, балки невроз ва кучли хавотирнинг функционал белгисидир.
🔍 Бу нима ўзи?
Бу томоқда ҳақиқий тўсиқ бўлмаса-да, инсон ўзини худди бегона жисм ёки «тугун» тургандек ҳис қилишидир. Бунда нафас олиш қийинлашмайди, лекин доимий ноқулайлик руҳиятга таъсир қилади.
📊 Асосий белгилари:
Доимий босим:Томоқда нимадир сиқиб тургандек ҳиссиёт.
Парадокс:Сув ичганда ёки овқат еганда симптом вақтинча йўқолади ёки камаяди.
Стресс боғлиқлиги:Ҳаяжонланганда ёки сиқилганда «тугун» катташади.
Текширувлар тоза:ЛОР шифокори томоқда ҳеч қандай шиш ёки тўсиқ топа олмайди.
⚙️ Механизм: Неврозда нима содир бўлади?
Бу ҳолат “Хавотир занжири”асосида ишлайди:
1️⃣ Стресс/Хавотир→ Мия хавф сигналини беради.
2️⃣ Мушак таранглиги→ Ҳалқум ва томоқ мушаклари спазмга тушади.
3️⃣ Диққат маркази→ Инсон бор эътиборини томоғига қаратади.
4️⃣ Гиперфиксация→ Диққат қаратилгани сайин мия бу ҳиссиётни кучайтириб беради.
Body-focused anxiety loop:
Фикр ➔ Хавотир ➔ Мушак спазми ➔ Симптом ➔ Яна хавотир.
🧩 Қайси ҳолатларда кўп учрайди?
* Юқори хавотирли шахсларда;
* Паник ҳужумлари (Panic attacks) пайтида;
Соматоформ бузилишларда;
* Сурункали чарчоқ ва эмоционал «ёниш» ҳолатида.
⚠️ Муҳим фарқ:Агар сизда овқат ютишда ҳақиқий оғриқ, озиб кетиш ёки томоқда қон кетиши кузатилса — бу психосоматика эмас, зудлик билан шифокорга кўриниш шарт!
### 🛠 Нима ёрдам беради?
✅ Диққатни чалғитиш:Томоқдаги ҳиссиётга эътибор бермасликка ҳаракат қилиш.
✅ Релаксация:Нафас машқлари ва мушакларни бўшаштирувчи машқлар.
✅ Психотерапия:Хавотирнинг илдизини топиш қўрқув,ваҳима аа қўрқув миядан кетса томоқдаги тиқилиш ҳам кетади (EMDR THERAPIYA).
Хулоса:Томоқдаги «тугун» — бу жисмоний касаллик эмас, балки танангизнинг стрессга бўлган «бақириғи»дир.
📞 Мурожаат учун:
📱 95 166 26 62
🌐 Сайт:doktorzebiniso.uz
✈️ Telegram:@zebinisosdminpro | @zebinisopsixolog
📸 Instagram:@zebiniso_ahmedova
📺 YouTube: @psixologzebiniso
PSIXOMED24 клиникаси
4 weeks ago | [YT] | 22
View 1 reply
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 ТРЕЙДИНГ ҚЎРҚУВИ: ПУЛ ЭМАС, МИЯ РЕАКЦИЯСИ
Сиз шундай ҳолатни билсангиз керак:
• телефондаги трейдинг графикасига қарасангиз — юрак тез ура бошлайди
• позиция очишдан олдин қўрқув келади
• зарардан кейин қўл титрайди
• яна кирсам — яна йўқотаман деган фикр
Бу шунчаки эҳтиёткорлик эмас.
Бу — миянгизда оғирроқ бузилишлар бошланаётганлиги тўғрисида хавф!
📉 ТРЕЙДИНГДАН КЕЙИНГИ НЕВРОЗ НИМА?
Кўп йўқотишлардан кейин мия қуйидагича ўзгаради:
• амигдала (қўрқув маркази) гиперфаол бўлади
• норадреналин ↑ → доимий таранглик
• кортизол ↑ → организм “стресс режим”да қолади
• дофамин тизими бузилади → фақат йўқотилган пулни “қайтариш”га интилиш
Натижа:
👉 хавфни реалдан катта кўрасиз
👉 қарор қабул қилиш қийинлашади
👉 импульсив киришлар ёки тўлиқ қочиш пайдо бўлади
⚠️ АСОСИЙ БЕЛГИЛАР
• графикни кўрганда хавотир
• “яна кирсам йўқотаман” фикри
• кечаси сценарийларни қайта-қайта ўйлаш (руминация)
• зарардан кейин ўзини айблаш
• трейдингдан қочиш ёки аксинча — назоратсиз кириш
🔄 НЕГА ШУ ҲОЛАТ ЧЎЗИЛИБ КЕТАДИ?
• “Қарзни трейдинг билан ёпаман” ишончи
• ҳар бир зарардан кейин тез компенсацияга уриниш
• мия “near-miss” эффектга тушади (деярли ютдим деган ҳис)
• допамин “қувиш” цикли
👉 Бу қимор механизмига ўхшаш ишлайди
🧩 ҚИСҚА КЛИНИК КЕЙС
32 ёш эркак.
3 ойда катта зарар.
• аввал — фаол, ишончли трейдер
• кейин — ҳар позицияда қўрқув
• графикни ёпиб қўяди, лекин тинчлана олмайди
• кечаси “қайси пайт трейдингга кирсам экан” деб мия тўхтамай ўйлайди
Диагностик жиҳатдан:
👉 хавотирли-невротик ҳолат + руминация
🛠 ЧИҚИШ ЙЎЛИ ҚАНДАЙ?
• аввал — мияни “стресс цикли”дан чиқариш
• кейин — қарор қабул қилишни қайта тиклаш
• фикр → ҳис → ҳаракат занжирини ўзгартириш
• “қайтариш” эмас, “назорат” стратегияси
Савол:
👉 Сиз қарорни қўрқув билан қабул қиляпсизми
ёки тизим биланми?
📍 Агар сизда:
• қўрқув туфайли трейдинг тўхтаган бўлса
• ёки назоратсиз киришлар бошланган бўлса
бу — характер эмас
бу — мия ҳолати
📞 Қабулга ёзилиш: +998 95 166 26 62
🌐 doktorzebiniso.uz
📲 @zebinisopsixolog
📺 YouTube: @psixologzebiniso
PSIXOMED24
1 month ago | [YT] | 8
View 1 reply
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
Депрессия — бир кунда келмайдиган «меҳмон»**
У секин, сезилмас қадамлар билан кириб келади. Аввалига шунчаки чарчоқ деб ўйлайсиз, лекин вақт ўтган сари ичингиздаги чироқлар бирин-кетин ўча бошлайди.
Ўзингизда қуйидаги ўзгаришларни сезяпсизми?
* 🌅 Тонглар оғирлашди: Уйғонишдан маъно қолмагандек, кўзингизни очишга куч тополмайсиз.
* 🌑 Ранглар сўнди: Илгари сизни қувонтирган севимли машғулотларингиз энди бегона ва қизиқарсиз.
* ⚖️ Руҳий тош: Кўкрак қафасингизда тушуниб бўлмайдиган бир оғирлик, босим бор.
* 🪫 Энергия нолга яқин: Ҳатто оддий ювиниш ёки чой дамлаш ҳам катта бир жасоратдек туюлади.
Бу шунчаки чарчоқ эмас. Бу — руҳиятингизнинг ёрдам сўраб қилаётган хитобидир.
🧠 Депрессиянинг 3 та қадами
Бу жараённи тўхтатиш учун унинг қаерда эканини билиш муҳим:
1. Зўриқиш (Стресс): Ҳаёт суръатига улгуролмаяпсиз, доимий босим остидасиз.
2. Хавотир: Келажакдан қўрқув, безовталик ва доимий фикрлар гирдоби.
3. Бўшлиқ ва бефарқлик: Ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмади. На қувонч, на қайғу — фақатгина карахтлик.
Сиз ҳозир қайси нуқтадасиз? Тўхташ ва нафас олиш вақти келмадими?
### ✅ Ҳолатни қандай ўзгартириш мумкин?
* Кичик қадамлар: Катта мақсадларни қўйманг. Шу куннинг ўзида биттагина фойдали иш қилинг.
* Уйқу — дори: Мия дам олиши учун режимни тикланг.
* Сукутдан чиқинг: Ичингиздагини кимгадир айтинг. Ёлғизлик депрессиянинг энг яқин дўстидир.
* Ёрдам сўраш — заифлик эмас: Бу ўз ҳаётига бўлган масъулиятдир.
📢 Сизни муҳим учрашувга таклиф этамиз!
Агар ичингиздаги зулматдан чиқиш йўлини излаётган бўлсангиз, ушбу лекция сиз учун чироқ бўлиши мумкин.
🗓 1 май | Соат 21:00
🎙 Мавзу:”Депрессия – давр қайғуси”
Лекцияда қуйидагиларни билиб оласиз:
* Депрессияни қандай қилиб илк босқичда «тутиб олиш» мумкин?
* Нега баъзилар бу ҳолатдан йиллаб чиқа олмайди?
* Руҳий мувозанатни тиклашнинг реал ва амалий усуллари.
📍 Платформалар:
Telegram:@zebinisopsixolog
YouTube: @psixologzebiniso
📞 Рўйхатдан ўтиш:951 662 662
Ўзингизни асранг. Сиз ёлғиз эмассиз ва бу ҳолатдан чиқишнинг йўли бор.
1 month ago | [YT] | 32
View 1 reply
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 ШИЗОФРЕНИЯ: ҚЎРҚИНЧЛИ КАСАЛЛИКМИ?
Шизофренияни халқ орасида “жинни” бўпқопти дейиши: соппа-соғ одам бирданига ўзини “мен пайғамбаоман”, “мен одамлиман” мана кўзимга кўрсатишяпти, қулоғимга айтиб туришипти деб ишонади. Бу холат психоз дейилади Неврознинг психоздан фарқи неврозда танқид бўлади. Психозда кўзимга кўриниши йўқ нарса демайди борлигига ишонади (жинни кўраман, фариштани менга юборишган кўраман, қулоғимга овози эшитилади гапириб туришади дейди танқидсиз.
📌 ЭРТА БЕЛГИЛАР:
Касаллик тўсатдан бошланмаслиги мумкин, у кўпинча кичик "сигналлар" билан кириб келади:
Ижтимоий изоляция: Инсон яқинларидан узоқлашади, ёлғизликка интилади.
Қизиқишларнинг сўниши: Илгари қувонч бағишлаган машғулотлар ўз аҳамиятини йўқотади.
“Ғалати" ғоялар: Бошқалар учун мантиқсиз туюлган шубҳа ва ишончлар пайдо бўлиши.
Нутқдаги ўзгариш: Гап оҳангининг йўқолиши ёки фикрларнинг бир-бирига боғланмай қолиши.
Бу босқич — энг муҳим палла.** Айнан шу ерда берилган тиббий ёрдам инсоннинг ижтимоий ҳаётда қолишини таъминлайди.
📌 КЛИНИК МАНЗАРА: УЧТА АСОСИЙ УСТУН
1. Позитив симптомлар*— Меъёрда бўлмаган, лекин касаллик қўшган белгилар:
Галлюцинациялар: Йўқ овозларни эшитиш (кўпинча буйруқ берувчи ёки муҳокама қилувчи овозлар).
Васваса (Алдовчи ғоялар): Масалан, таъқиб қилиш ҳисси, ўзини буюк шахс деб билиш ёки кимдир фикрларини бошқараётгандек туюлиши.
2. Негатив (Салбий) симптомлар— Инсон руҳиятидан "узилиб тушган" парчалар:
* Эмоцияларнинг қашшоқлашиши (юз ифодасизлиги).
* Нутқнинг камбағаллашиши ва ироданинг сустлашуви.
* Ҳаётдан лаззат олиш қобилиятининг йўқолиши.
3. Когнитив бузилишлар:Диққатни жамлашнинг имконсизлиги.
* Хотиранинг панд бериши.
* Ҳатто оддий қарорларни қабул қилишдаги қийинчиликлар.
📌 DSM-5-TR БЎЙИЧА ДИAГНОСТИКА
Мутахассис диагноз қўйиши учун қуйидаги мезонларга асосланади:
**Камида 1 ой давомида қуйидагилардан 2 таси (ва ундан кўпи) кузатилиши шарт:
1. Васваса
2. Галлюцинация
3. Тарқоқ нутқ
4. Тартибсиз ёки кататоник хулқ-атвор.
5. Негатив симптомлар.
*Изоҳ: Юқоридаги дастлабки учтадан камида биттаси бўлиши мажбурийдир.*
Вақт мезони: Умумий симптомлар (ҳатто енгил шаклда бўлса ҳам) 6 ойдан ортиқ давом этиши ва инсоннинг иш, ўқиш ёки шахсий ҳаётига жиддий путур етказиши керак.
📌 КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?
Шизофрения — бу ҳукм эмас, бу тиббий ҳолат.
Психиатр: Диагноз қўяди ва асосий дори терапиясини (нейролептиклар) тайинлайди.
Психотерапевт: Инсонга янги ҳолатга кўникиш ва ижтимоий кўникмаларни тиклашда ёрдам беради.
🏥 PSIXOMED 24 — САЛОМАТЛИК ВА ИШОНЧ МАСКАНИ
Бизнинг клиникамизда ҳар бир беморга нафақат клиник нуқтаи назардан, балки инсоний меҳр билан ёндашилади.
👩⚕️ Доктор: Зебинисо Ахмедова
Психиатр • Психотерапевт • Нарколог
📍Манзил:** PSIXOMED24 клиникаси
📞Боғланиш:** +998 95 166 26 62
🌐 Сайт: doktorzebiniso.uz
📲 Telegram:@zebinisopsixolog
📸Instagram:@zebiniso.akhmedova
✍️ САВОЛ:
Сиз ёки яқинларингизда реаллик ва хаёл ўртасидаги чегара хиралашган ҳолатлар кузатилганми? Бундай вақтда сизни нима кўпроқ қўрқитган? Пастда фикрларингиз билан бўлишинг.
1 month ago | [YT] | 41
View 1 reply
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 БОЛАЛАР НЕВРОЗИ: ҚАНДАЙ ШИКОЯТЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
Кўп ота-оналар боладаги ўзгаришларни “характер”, “эркалик” деб қабул қилади.
Аммо невроз — бу
боланинг асаб тизими ортиқча зўриққанини билдирувчи сигнал.
⸻
📌 1. ЭМОЦИОНАЛ ШИКОЯТЛАР
• Тез йиғлаш
• Асабийлик, жаҳл чиқиш
• Қўрқувлар (қарангилик, ёлғиз қолиш)
• Ўзини паст баҳолаш
👉 Болада хавфсизлик ҳисси бузилган бўлади
⸻
📌 2. ХУЛҚ-АТВОРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
• Ота-онадан ажралгиси келмайди
• Мактаб ёки боғчага боришни истамайди
• Инжиқлик, қарши чиқиш
• Тез чарчаш, диққат пасайиши
👉 Боланинг ички зўриқиши хулқ орқали чиқяпти
⸻
📌 3. ТАНА ОРҚАЛИ СИГНАЛЛАР (СОМАТИК)
• Бош оғриғи
• Қорин оғриғи (анализлар тоза бўлса ҳам)
• Кўнгил айниши
• Тез-тез ҳожатга бориш
👉 Бу — “танадаги стресс”
⸻
📌 4. УЙҚУ БУЗИЛИШЛАРИ
• Уйқуга кетолмаслик
• Тунда уйғониб кетиш
• Қўрқинчли тушлар
• Ёлғиз ухлай олмаслик
👉 Мия дам ола олмаяпти
⸻
📌 5. НЕВРОТИК АЛОМАТЛАР
• Тиклар (кўз қимирлаши, елка силкиш)
• Тирноқ ейиш
• Бармоқ сўриш
• Кеккараш (заикание)
👉 Асаб тизимидаги зўриқиш чиқиш йўлини қидиряпти
⸻
📌 НЕГА БУ РЎЙ БЕРАДИ?
• Оилада стресс (жанжал, босим)
• Юқори талаб ва назорат
• Қўрқитувчи ҳолатлар
• Эътибор етишмаслиги
⸻
❗ ЭНГ МУҲИМИ
Бола “ёмон” эмас.
Бола — сигнал беряпти.
Савол беринг:
Сизнинг болангиз нимадан қўрқяпти?
Қайси вазиятда ўзгаряпти?
⸻
🧠 Эрта аниқланган невроз — тез тузалади.
Кечикса — шахс ривожига таъсир қилади.
⸻
👩⚕️ Мутахассис қабулига ёзилиш:
📍 PSIXOMED24
👩⚕️ Зебинисо Аҳмедова
📞 +998951662662
🌐 doktorzebiniso.uz
📲 @zebinisopsixolog
▶️ YouTube: psixologzebiniso
⸻
📚 Манбалар:
• American Academy of Child & Adolescent Psychiatry
www.aacap.org/
• WHO – Child mental health
www.who.int/health-topics/child-mental-health
• DSM-5-TR (Anxiety & Related Disorders)
1 month ago | [YT] | 30
View 0 replies
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 ТУНГИ ДАҲШАТЛАР: ХУРРАКМИ ЁКИ ПТСР(РУҲИЙ ЖАРОҲАТМИ)?
*(Ҳар бир симптом — бу руҳиятнинг махфий кодидир)*
Кўпчилик беморларим бир хил савол билан мурожаат қилишади: **"Доктор, мен тунда босинқираб, хуррак отиб уйғониб кетяпман. Бу бошимдан ўтказган травмамнинг (ПТСР) белгисими?"
Тиббиётда аниқлик — даволашнинг ярмидир. Келинг, уйқудаги иккита мутлақо бошқа-бошқа дунёни ажратиб оламиз.
1. УЙҚУ АПНОЭСИ: БЎҒИЛАЁТГАН ТАНА (OSA)
Бу ерда муаммо руҳиятда эмас, балки **физиологияда.
Тунги "хуррак" ва тўсатдан ҳаво етмай уйғониб кетиш — бу тананинг нафас йўллари механик тўсилиб қолаётганидан бераётган SOS сигналидир.
Нима содир бўлади? Уйқу пайтида томоқ мушаклари бўшашиб, нафас йўлини ёпиб қўяди. Мия кислород етишмаётганини сезиб, сизни "қутқариш" учун стресс гормонларини уйғотади.
Белгилари: Тўсатдан бўғилиб уйғониш, эрталабки лоҳаслик, кундузги оғир уйқучанлик.
Хулоса:Бу ПТСР эмас, бу — Обструктив уйқу апноэси.
2. ПТСР ВА ФЛЕШБЕКЛАР: ТИРИК ХОТИРАЛАР
Бу ерда эса тана эмас, хотира ва миянинг ҳимоя тизими азоб чекади.
ПТСРдаги тунги даҳшатлар шунчаки "ёмон туш" эмас. Бу — травманинг қайта жонланиши.
Нима содир бўлади? Мия ўтмишдаги оғриқли воқеани "ҳазм қила олмагани" сабабли, уни тунда қайта-қайта намойиш этади.
Белгилари:Бемор ўзини ўша даҳшатли воқеа ичида ҳис қилади. Визуал тасвирлар, овозлар ва қўрқув худди ҳозир бўлаётгандек тирик бўлади.
Хулоса:Бу ПТСРнинг "ядроси" — *флешбек* ҳодисасидир.
📊 ПТСРНИНГ ТЎРТТА "УСТУНИ" (DSM-5 бўйича)
Агар сизда қуйидаги тўрт йўналишда ўзгариш бўлса, демак муаммо руҳий жароҳат билан боғлиқ:
1. Интрузия: Хотираларнинг сўрамасдан бостириб кириши (флешбеклар, тушлар).
2. Қочиш (Avoidance): Травмани эслатувчи ҳар қандай нарсадан — жойлар, суҳбатлар ва ҳатто ҳиссиётлардан қочиш.
3. Когнитив инқироз: Дунёга ишончнинг йўқолиши, доимий айбдорлик ва "музлаган" ҳиссиётлар.
4. Юқори қўзғалувчанлик: Доимий хавф кутиш, тез чўчиб кетиш, сабабсиз жаҳлдорлик.
### ❗ НИМА УЧУН БУНИ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ?
Нотўғри ташхис — нотўғри даво демакдир.
* Агар муаммо апноэ бўлса — сизга сомнолог ва CPAP-аппарати керак.
* Агар муаммо ПТСР бўлса — сизга профессионал психотерапия ва клиник психофармакология ёрдам беради.
Менинг тавсиям: Ўзингиздаги белгиларни "оддий чарчоқ" деб эътиборсиз қолдирманг. Ҳар бир тинч ухланмаган тун — бу сизнинг соғлиғингиздан ўғирланган вақтдир.
Клиника:PSIXOMED24
Др. Зебинисо Ахмедова
📞☎️951662662
1 month ago | [YT] | 20
View 2 replies
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
💓 ПАНИК АТАКАДА ВАЛЬСАЛЬВА МАНЁВРИ: ЮРАКНИ ҚАНДАЙ ТИНЧЛАНТИРИШ МУМКИН?
Паник атака пайтида инсонни энг кўп қўрқитадиган нарса — **юракнинг тез уриши**, нафас қисиши ва «ҳозир ўлиб қоламан» деган ваҳимадир. Аслида бу — организмдаги **симпатик нерв тизимининг** ҳаддан ташқари фаоллашиб кетганидан далолат.
### 🔍 Вальсальва манёври нима?
Бу оддий, аммо илмий исботланган усул бўлиб, у **адашган нервни (vagus nerve)** фаоллаштиради.
**Натижада:**
* Юрак уриши тезлиги пасаяди.
* Мияга «хавф ортда қолди» деган сигнал боради.
* Организм стресс ҳолатидан чиқа бошлайди.
### 🛠 Бажариш тартиби (4 босқич):
1. **Нафас олинг:** Чуқур нафас олиб, ҳавони ичингизда тутиб туринг.
2. **Ёпинг:** Оғиз ва бурунни қўл билан маҳкам ёпинг.
3. **Кучанинг - Гўёки ич келишига зўриққандек (тужилгандек) 10–15 сония давомида куч билан босим беринг.
4. **Бўшашинг:** Нафасни чиқариб, мушакларни эркин қўйиб юборинг.
> **Маслаҳат:** Буни 2–3 марта такрорлаш кифоя.
>
### ⚠️ Бу усул қачон керак?
* Юрак дупиллаб уришни бошлаганда.
* Кучли ҳаяжон ва танглик ҳисси пайдо бўлганда.
* «Ҳозир ҳушимдан кетаман» деган қўрқув келганда.
**Муҳим эслатма:** Вальсальва манёври — бу «тез ёрдам». У симптомни вақтинча тўхтатади, лекин паник атаканинг туб илдизини (сабабини) даволамайди.
### 🚩 Ўзингизни текшириб кўринг:
Агар сиз:
* Доим юрак уришингизни назорат қилсангиз;
* Кичик ўзгаришдан ҳам ваҳимага тушсангиз;
* Юрагингиз тўхтаб қолишидан қўрқсангиз...
...демак, сизда **Паник бузилиш** шаклланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда фақат машқлар эмас, балки профессионал психотерапия ва нерв тизимини қайта тарбиялаш талаб этилади.
### 👩⚕️ Мутахассис ёрдами:
Агар паника сизнинг ҳаёт сифатингизни тушираётган бўлса, бизга мурожаат қилинг.
📍 **Клиника:** PSIXOMED24
👤 **Доктор:** Зебинисо Аҳмедова
📞 **Телефон:** +998951662662
**Ижтимоий тармоқларимиз:**
🌐 Сайт | 📲 [Телеграм](https://t. +998951662662) | 🎬 YouTube
1 month ago | [YT] | 24
View 1 reply
Zebiniso Ahmedova - Psixiatr. Psixoterapevt
🧠 МИЯНГИЗ СИЗНИ БАХТСИЗ ҚИЛЯПТИМИ?
Ҳозир қаердасиз: ҳаётдами ёки ўз хаёлларингиз қамоғидами? 🧐
Инсон мияси иккита асосий режимда ишлайди. Уларнинг қай бири тезроқ айланиши сизнинг кайфиятингизни белгилайди.
1️⃣ DMN (Default Mode Network) — «Хаёллар гирдоби»
Бу миянинг ички эътибор тизими. Сиз ҳеч нарса қилмай, шунчаки ўтирганингизда у «ёнади».
DMN нима билан банд?
* Ўтмишдаги хатоларни кавлаш («Нега ундай дедим?», «Агар бундай қилганимда...»)
* Келажакдан қўрқиш («Агар ўхшамаса-чи?», «Нима бўлади?»)
* Ўзини айблаш ва чексиз ички диалог.
🔴 Муаммо: Депрессия ва хавотирдан азият чекаётганларда DMN тизими «ёпишиб қолган» бўлади. Инсон худди бузилган пластинкадек бир хил салбий хаёллардан чиқиб кетолмайди. Буни илм-фанда руминация дейилади.
2️⃣ TPN (Task Positive Network) — «Ҳаёт мароми»
Бу миянинг ташқи эътибор тизими. Сиз диққатни бирор ишга қаратганингизда ишга тушади.
TPN фаол бўлса:
* Вақт қандай ўтганини сезмайсиз.
* Хавотирлар орқа планга ўтади.
* Сиз «шу ерда ва ҳозир»сиз.
✅ Натижа: Назорат ҳисси ва хотиржамлик.
⚖️ НЕГА ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚИШ ҚИЙИН?
Депрессиядаги инсоннинг энг катта фожиаси — унинг мияси DMN (ички хаёллар) режимида қулфланиб қолишида.
* «Диққатингни чалғит», «Ўзингни қўлга ол» деган маслаҳатлар ишламайди, чунки мия нейрон даражасида «ташқи дунё»га улана олмай қолган бўлади.
Бу худди ботқоққа ботиб қолган машинага ўхшайди — газ босганингиз билан балонлар жойида айланаверади, лекин олдинга юрмайди.
🛠 БУНИ ҚАНДАЙ ТЎҒИРЛАШ МУМКИН?
Агар ички хаёллар сизни ютиб юбораётган бўлса, қуйидагиларни синаб кўринг:
* Кичик ҳаракат: Идиш ювиш, гулларга сув қуйиш ёки 10 дақиқа пиёда юриш. Диққатни тана сезгиларига қаратинг.
* Ижтимоий алоқа: Ким биландир жонли суҳбатлашиш мияни мажбурлаб TPN режимига ўтказади.
* Профессионал ёрдам: Агар хаёллар занжирини узишга кучингиз етмаётган бўлса, бу иродасизлик эмас, балки биокимёвий жараёндир. Бунда мутахассис кўмаги керак.
🚀 Миянгизни «автопилот»дан чиқариб, ҳақиқий ҳаётга қайтиш вақти келди!
Агар сизда тўхтамайдиган ички диалог ва доимий хавотир бўлса, биз сизга ёрдам берамиз.
👩⚕️ Мутахассис қабулига ёзилиш:
📍 Клиника: PSIXOMED24
👩⚕️ Доктор: Зебинисо Аҳмедова
📞 Телефон: +998951662662
🔗 Бизни кузатиб боринг, олдинда ҳали кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотлар бор:
🌐 doktorzebiniso.uz
📲 @zebinisopsixolog
🎬 @psixologzebiniso
#психология #DMN #мия #депрессия #хавотир #соғлиқ #ЗебинисоАҳмедова
1 month ago | [YT] | 19
View 1 reply
Load more